«қум ва чангли бўрон» тегли мақолалар


«Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир» — экология вазири
15 ноябр 2023, 21:16

«Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир» — экология вазири

Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Шунингдек, Марказий Осиё ва Хитой бугунги кунда атмосферага чанг чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда экани маълум қилинди.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда
9 июн 2023, 15:40

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда

Термиз шаҳри ва Сурхондарёнинг қатор туманларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Вилоят ФВБ шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди
17 май 2022, 17:57

Ироқдаги чанг бўрони сабабли мактаб, аэропорт ва ҳукумат идоралари ёпилди

16 май куни Ироқ пойтахти Бағдод ва бир қатор вилоятларни сўнгги бир ойдаги саккизинчи чанг-қум бўрони қоплади. Расмийлар мактаблар, аэропортлар ва давлат идораларини ёпиб қўйди, минглаб кишилар нафас қисиши шикояти билан касалхоналарга мурожаат қилишди.

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 декабр 2021, 22:00

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзгидромет Тошкентда ифлос қор ёғгани сабабини тушунтирди
17 ноябр 2021, 14:57

Ўзгидромет Тошкентда ифлос қор ёғгани сабабини тушунтирди

Чоршанба куни эрта тонгда пойтахтда ифлос қор ёғди. Ўзгидромет бунга 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлганини маълум қилди. Шунингдек, бу инсон саломатлигига зиён етказмаслиги айтилмоқда.

Чанг бўрони сабоқлари
13 ноябр 2021, 12:41

Чанг бўрони сабоқлари

Чангли туман тарқалди, лекин ҳаёт сифати ва давомийлиги бевосита боғлиқ бўлган ҳаво сифати яхшиландими? Дарахтларни мунтазам кесиш аллақачон иқтисодий йўқотишларга эга. Табиатга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун ҳалокатлар ва офатларни кутиш шарт эмас. Ахир гап энг муҳим нарса — ҳар биримизнинг бугунги кундаги ҳаётимиз ҳақида бормоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

Чанг бўронлари қандай пайдо бўлади, улар қанчалик хавфли ва мутасаддилар қандай чора кўришлари зарур?
10 ноябр 2021, 10:28

Чанг бўронлари қандай пайдо бўлади, улар қанчалик хавфли ва мутасаддилар қандай чора кўришлари зарур?

Қум ва чанг бўронлари қандай пайдо бўлади? Улар атроф-муҳит, инсон саломатлиги ва иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатади? Қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш зарур ва мутасаддилардан қандай чораларни кўриш талаб этилади? «Газета.uz» ЖМТ, UNEP, ЖССТ ва бошқа ташкилотлар маълумотлари асосида мавзу юзасидан шарҳ тайёрлади.

Фоторепортаж: Тошкентда чангли туман. Иккинчи кун
5 ноябр 2021, 21:40

Фоторепортаж: Тошкентда чангли туман. Иккинчи кун

Пайшанба куни Тошкентни қоплаган чанг-қумли туман ҳали ҳам тарқалгани йўқ ва прогнозларга кўра, яқин кунларда ҳам давом этади. «Газета.uz» мухбири пойтахтнинг диққатга сазовор жойларидан Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси бинолари, Амир Темур ҳайкали ва бошқа жойларни суратга олди.

ССВ нафас қисиши билан боғлиқ шикоятлар сони ортганини маълум қилди
5 ноябр 2021, 10:44

ССВ нафас қисиши билан боғлиқ шикоятлар сони ортганини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тез ёрдам» хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3 ноябрдаги 3433 тадан 4 ноябрда 4082 тага етгани, 678 киши нафас қисишидан шикоят қилганини билдирди. Вазирлик аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.

Ўзгидромет Тошкентдаги чанг-қумли туман сабабини маълум қилди
4 ноябр 2021, 21:11

Ўзгидромет Тошкентдаги чанг-қумли туман сабабини маълум қилди

Кучли шамол натижасида тупроқнинг жуда қуруқ усти қатлами кўтарилиши пайшанба куни Тошкентда чанг-қумли туман кузатилишига сабаб бўлди. Ўзгидромет атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошганини маълум қилди.

Тошкентдаги қурилишлар қум ва чангли бўроннинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда — Ўзгидромет
3 июн 2021, 10:27

Тошкентдаги қурилишлар қум ва чангли бўроннинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда — Ўзгидромет

Пойтахтда май ойидан буён кузатилаётган қум ва чангли бўронлар шаҳарда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар сабабли келиб чиқмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг